Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2026 йилнинг илк кунида энг кўп туғилиш Фарғонада қайд этилди
Йилнинг дастлабки 17 соатида Ўзбекистон бўйлаб жами 1094 нафар бола дунёга келди. Улардан 555 нафари қиз, 539 нафари ўғил. Туғилганлар орасида жами 34 нафар эгиз болалар ҳам бор. Хусусан, бир ҳолатда 3 ҳомилали, яна бир ҳолатда 4 ҳомилали эгизаклар туғилди.
2026 йил 1 январ соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда жами 1094 нафар чақалоқ дунёга келди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, уларнинг 555 нафари қиз, 539 нафари ўғил.
Туғилганлар орасида 17 нафар эгизак (жами 37 нафар бола) бор. Уларнинг 30 нафари – икки ҳомилалик бўлиб, биттадан ҳолатда 3 ва 4 нафарлик эгизаклар ҳам дунёга келди.
Энг кўп туғилиш Фарғона вилоятида қайд этилди: 138 нафар.
Сурхондарё вилоятида 135 нафар, Самарқанд вилоятида 125 нафар, Қашқадарё вилоятида 121 нафар, Наманган вилоятида 110 нафар чақалоқ дунёга келди.
Энг кам туғилиш эса аҳоли сони энг кам ҳудуд – Сирдарё вилоятида кузатилди: 19 нафар.
ССВга кўра, 5 кунлик дам олиш кунларида қатор тиббиёт муассасалари билан бирга, туғуруқ комплексларида ҳам тиббиёт ходимлари ишламоқда. Жумладан, байрам кунлари республика бўйлаб жами 4913 нафар акушер-гинеколог, неонатолог, доя ва ҳамширалар навбатчилик асосида аҳолига хизмат кўрсатмоқда.
Вазирликнинг қайд этишича, Ўзбекистонда 2021 йилнинг шу даврида 1086 нафар, 2022 йилда – 1448 нафар, 2023 йилда – 1312 нафар, 2024 йилда – 1043 нафар, 2025 йилда – 1040 нафар чақалоқ дунёга келган.
Мавзуга оид
16:13 / 26.05.2026
Ўзбекистон бўйлаб минглаб бемор болаларни даволаш жараёнлари бошланди
09:49 / 26.05.2026
Ўзбекистонда 70 ёшдан ошганлар орасида ҳам ота бўлганлар бор
08:44 / 21.05.2026
Миллий статистика: мамлакатда ўғил болалар кўпроқ туғилмоқда
22:10 / 17.05.2026