Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда энг тез ўсган хизмат турлари маълум қилинди
2025 йил январ–ноябр ойларида Ўзбекистонда кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 916 трлн сўмни ташкил этди. Энг юқори ўсиш молиявий ҳамда алоқа-ахборотлаштириш хизматларида қайд этилган.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, хизмат турлари бўйича ўсиш суръатлари қуйидагича шаклланган:
- молиявий хизматлар — 123,7 фоиз;
- алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари — 122,6 фоиз;
- ижара хизматлари — 119 фоиз;
- соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар — 115,3 фоиз;
- меъморчилик, муҳандислик соҳасидаги хизматлар — 115,2 фоиз;
- савдо хизматлари — 113,3 фоиз;
- бошқа хизматлар — 113,1 фоиз;
- транспорт хизматлари — 112,9 фоиз;
- компютер ва маиший товарларни таъмирлаш бўйича хизматлар — 112,8 фоиз;
- шахсий хизматлар — 112 фоиз;
- кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар — 111,7 фоиз;
- яшаш ва овқатланиш хизматлари — 109,3 фоиз;
- таълим соҳасидаги хизматлар — 108,8 фоиз.
Келтирилган кўрсаткичлар хизматлар бозорида энг юқори ўсиш молиявий ҳамда алоқа-ахборотлаштириш йўналишларига тўғри келаётганини, шунингдек ижара, соғлиқни сақлаш ва муҳандислик хизматларида ҳам барқарор ўсиш сақланаётганини кўрсатади.