Ўзбекистон | 09:06
889
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда энг тез ўсган хизмат турлари маълум қилинди

2025 йил январ–ноябр ойларида Ўзбекистонда кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 916 трлн сўмни ташкил этди. Энг юқори ўсиш молиявий ҳамда алоқа-ахборотлаштириш хизматларида қайд этилган.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, хизмат турлари бўйича ўсиш суръатлари қуйидагича шаклланган:

  • молиявий хизматлар — 123,7 фоиз;
  • алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари — 122,6 фоиз;
  • ижара хизматлари — 119 фоиз;
  • соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар — 115,3 фоиз;
  • меъморчилик, муҳандислик соҳасидаги хизматлар — 115,2 фоиз;
  • савдо хизматлари — 113,3 фоиз;
  • бошқа хизматлар — 113,1 фоиз;
  • транспорт хизматлари — 112,9 фоиз;
  • компютер ва маиший товарларни таъмирлаш бўйича хизматлар — 112,8 фоиз;
  • шахсий хизматлар — 112 фоиз;
  • кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар — 111,7 фоиз;
  • яшаш ва овқатланиш хизматлари — 109,3 фоиз;
  • таълим соҳасидаги хизматлар — 108,8 фоиз.

Келтирилган кўрсаткичлар хизматлар бозорида энг юқори ўсиш молиявий ҳамда алоқа-ахборотлаштириш йўналишларига тўғри келаётганини, шунингдек ижара, соғлиқни сақлаш ва муҳандислик хизматларида ҳам барқарор ўсиш сақланаётганини кўрсатади.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид