Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Telegram орқали гиёҳвандлик савдоси билан шуғулланган шахслар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбирлари давомида интернет ижтимоий тармоғи орқали гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланганликда гумон қилинган фуқаролар қўлга олинди.
Маълум қилинишича, фуқаролар С.Н. ва А.Э. “Телеграм” тармоғида канал-бот ташкил этиб, ушбу канал орқали гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланиб келганликлари аниқланган.
Тадбир давомида уларнинг яшаш хонадонидан 7,9 грамм “марихуана” ҳамда 22,79 грамм “мефедрон” синтетик гиёҳвандлик воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 273-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, иш материаллари терговга тегишлилиги бўйича юборилган.
Мавзуга оид
18:47 / 29.06.2026
ВКонтакте, ФСБ ва Telegram. Павел Дуровнинг ҳаёт йўли
18:39 / 16.06.2026
Ҳиндистонда тиббиёт олийгоҳларига кириш имтиҳонлари пайтида Telegram блокланди
09:50 / 12.06.2026
Ички кийимга яширилган гиёҳвандлик моддаси сақловчи капсулалар аниқланди
11:40 / 08.06.2026