Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хавфли об-ҳаво ҳодисалари бўйича барвақт огоҳлантириш 100 фоизга етказилади
“Ўзбекистон–2030” стратегияси лойиҳасида иқлим ўзгаришининг салбий таъсирини камайтириш мақсадида хавфли гидрометеорологик ҳодисалар бўйича барвақт огоҳлантириш тизимини тўлиқ қамровга чиқариш, прогнозлар ишончлилигини ошириш, “яшил қопламалар” барпо этиш ва бузилган ерларни рекультивация қилиш каби қатор вазифалар белгиланган.
Лойиҳада иқлим ўзгариши билан боғлиқ хатарлар — қурғоқчилик, чўлланиш, чанг-қум бўронлари ва ҳарорат кўтарилиши оқибатларини юмшатиш устувор йўналиш сифатида қайд этилган. Шу мақсадда гидрометеорологик мониторинг ва прогнозлаш сифатини ошириш, қишлоқ хўжалиги учун агрометеорологик маълумотларни аниқлаштириш ҳамда табиий ресурслардан барқарор фойдаланиш механизмларини кучайтириш режалаштирилган.
Лойиҳада келтирилган асосий мақсадли кўрсаткичлар:
- хавфли гидрометеорологик ҳодисалар тўғрисида барвақт огоҳлантиришлар даражасини 100 фоизга етказиш;
- тоғ дарёлари оқими прогнозларининг ишончлилиги даражасини 98 фоизга етказиш;
- чўлланиш, қурғоқчилик, чанг-қум бўронлари ва ҳарорат кўтарилишига қарши чора сифатида жами 600 минг гектар майдонда “яшил қопламалар” — ҳимоя ўрмонзорларини барпо этиш;
- қишлоқ хўжалиги экинларининг ривожланиши ва ҳосилдорлиги ҳақидаги агрометеорологик прогнозларнинг ишончлилик даражасини 96 фоизга етказиш;
- фойдали қазилмаларни қазиб олиш натижасида бузилган 6 075 гектар ер майдонларини рекултивация қилиш;
- сувсизлик ва қурғоқчиликка чидамли, ҳар бир ҳудуд иқлимига мос экинлар, мева ва узумнинг юқори ҳосилдор навларини яратиш ва ҳосилдорликни 30–35 фоизга ошириш.
Лойиҳага кўра, мазкур чора-тадбирлар табиий офатлар хавфини олдиндан баҳолаш ва аҳолини ўз вақтида хабардор қилиш имкониятларини кенгайтириш, сув ресурсларини бошқаришда прогнозлар аниқлигини ошириш, ҳамда қишлоқ хўжалигини иқлим хатарларига мослаштиришга хизмат қилиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
15:45 / 08.06.2026
Сергели машина бозорида ноқонуний савдогарларнинг расми илиб қўйилди
18:46 / 06.06.2026
АҚШдаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди
11:49 / 20.05.2026
5 минг сўмлик колбасалар: огоҳлантириш ва жарима етарли чорами?
16:19 / 07.01.2026