Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Швейцариядаги барда 40 киши ўлимига сабаб бўлган ёнғинга бенгал шамлари сабаб бўлгани айтилмоқда
Швейцариянинг Кран-Монтана кантони бош прокурори Беатрис Пиллу маълум қилишича, 1 январга ўтар кечаси тоғ-чанғи курортидаги барда содир бўлган ва камида 40 киши ҳалок бўлган ёнғин шампан шишаларига ўрнатилган «фейерверк-фонтан» (бенгал шамлари) учқунларидан бошланган бўлиши мумкин.
Швейцариянинг Кран-Монтана курортидаги бардаги ёнғинга Бенгал шамлари сабаб бўлган бўлиши мумкин. Бу ҳақда кантон бош прокурори Вале Беатрис Пиллу маълум қилди.
«Ҳамма нарса ёнғин шампан шишаларига ёпиштирилган бенгал шамлари туфайли бошланганини кўрсатмоқда. Улар шифтга жуда яқин бўлган», – деган бош прокурор.
Пиллунинг таъкидлашича, шифт акустик пена билан қопланган, шунинг учун олов жуда тез тарқалган.
Бош прокурорнинг сўзларига кўра, бу асосий версия ҳисобланади, аммо ҳали узил-кесил тасдиқланмаган.
Терговчилар ёнғин нега бу қадар тез тарқалганига алоҳида эътибор қаратмоқда. Хусусан: барда яқинда ўтказилган таъмирлаш ишлари, шифтда қўлланган материаллар (айниқса акустика учун ўрнатилган кўпик/изоляция материаллари), ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилинган-қилинмагани, воқеа пайтида бинода бўлган одамлар сони ва эвакуация имкониятлари.
Reuters’га кўра, бар эгалари сўроқ қилинган, бироқ улар ҳозирча гумонланувчи мақомида эмас. Агар «эҳтиётсизлик» аломатлари тасдиқланса, эҳтиётсизлик оқибатида ёнғин чиқариш, одам ўлимига сабаб бўлиш каби айбловлар қўйилиши мумкин.
Бардаги ёнғин янги йилга ўтар кечаси рўй берди. Сўнгги маълумотларга кўра, камида 40 киши ҳалок бўлиб, яна 119 киши жароҳатланган.
Швейцарияда фожиа муносабати билан беш кунлик мотам эълон қилинган, қурбонлар шахсига аниқлик киритиш ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
16:40 / 12.06.2026
Мундиал таништируви. B гуруҳи ҳақида нималарни билиш керак?
08:51 / 04.06.2026
Германия фуқаролигини олган чет элликлар сони рекорд даражага етди
21:21 / 03.06.2026
Швейцарияда ер остида дунёдаги энг катта батарея қурилмоқда: у қуёш ва шамолдан қувват олади
09:02 / 29.05.2026