Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Юнусободда 3 та автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
6 январ куни Тошкент шаҳар Юнусобод туманида ЗИЛ, Voyah ва Nexia-3 русумли транспорт воситалари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилди. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.
Фото: Ижтимоий тармоқлар
2026 йил 6 январ куни соат 13:45 ларда Тошкент шаҳар Юнусобод тумани, Амир Темур кўчасида ЗИЛ, Voyah ва Nexia-3 русумли транспорт воситалари ўзаро тўқнашуви натижасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ЙТҲ натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
22:11 / 11.04.2026
Юнусобод туманидаги Ниёзбек йўли кўчасида ҳаракатланиш тартиби ўзгарди
12:06 / 07.04.2026
Чинозда ЙТҲ содир қилиб, одам ўлимига сабаб бўлган ЙПХ ходими 7 йилга қамалди
13:45 / 05.04.2026
Жиззахда ЙТҲ оқибатида 5 киши ҳалок бўлди
21:12 / 29.03.2026