Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сохта аккаунт билан пул ундирган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Бухоро вилоятида мансабдор шахс номидан сохта Telegram аккаунт очиб, бошқа бир раҳбарни 8 миллион сўмга чув туширган шахс аниқланиб, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Фото: Видеодан кадр
Бухоро вилоятида фирибгарлик билан боғлиқ ҳолат фош этилди. Муқаддам бир неча бор судланган шахс 2025 йил декабр ойида Telegram ижтимоий тармоғида вилоятдаги ташкилот раҳбарларидан бирига тегишли фотосуратдан фойдаланган ҳолда унинг номидан сохта аккаунт очган.
Ушбу аккаунт орқали у бир қатор корхона, муассаса ва ташкилот раҳбарларига гўёки “хизмат топшириғи” мазмунида хабарлар юбориб, улардан пул талаб қилган. Унинг гапларига ишонган раҳбарлардан бири унинг банк картасига 8 миллион сўм ўтказиб берган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилди.
Мавзуга оид
14:26 / 15.05.2026
Саида Мирзиёева: «Жўйзар» канали бетонланади — йилига 12 млн куб метр сув тежалади
11:51 / 15.05.2026
Саида Мирзиёева: Ҳудудлардаги муаммолар президент назоратида
10:01 / 12.05.2026
Бухорода ҳоким ўринбосари пора билан қўлга тушди
17:30 / 06.04.2026