Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда кучли таъсир қилувчи дориларнинг ноқонуний савдоси фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда Шайхонтоҳур ва Учтепа туманларида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотиш мақсадида сақлаб келган фуқаролар аниқланиб, жами 12 665 дона дори воситаси ашёвий далил сифатида олинди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиҳаёт тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро Д.У. фош этилди.
Маълум қилинишича, фуқаро Д.У. Шайхонтоҳур туманидаги Учлола кўчасида жойлашган хонадонда Nervismart номли кучли таъсир қилувчи дори воситасининг 12 600 донасини сотиш мақсадида сақлаб келаётгани аниқланган. Мазкур дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Шунингдек, Департаментнинг Учтепа тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.А. Учтепа тумани Бешқайрағоч кўчасидаги хонадонда 65 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотиш мақсадида сақлаб келаётгани маълум бўлган. Ушбу воситалар ҳам ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.
Қайд этилишича, мазкур ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 251-1-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:57 / 04.07.2026
Тошкентда янги типдаги мактаблар қурилади: спортзал ва ошхона ертўлада бўлади
17:37 / 04.07.2026
Сергелида канализация иншооти атрофидаги сассиқ ҳид бартараф этилади
17:03 / 04.07.2026