Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маккада қирғизистонлик зиёратчилар учун бепул меҳмонхона қурилиши бошланди
Лойиҳа президент Садир Жапаров кўмагида амалга оширилмоқда. Янги бино Саудия Арабистонига борган қирғизистонликларнинг бепул яшаши, жумладан, ҳаж зиёратини адо этиши ва таълим олиши учун мўлжалланган.
Маккада Қирғизистон фуқаролари учун зиёратчилар ва талабалар бепул жойлашиши мумкин бўлган меҳмонхона қурилиши бошланди. Бу ҳақда президент администрацияси ахборот сиёсати хизмати раҳбари Дайирбек Ўрунбеков маълум қилди, деб хабар берди 24.kg.
Унинг сўзларига кўра, лойиҳа президент Садир Жапаров кўмагида амалга оширилмоқда. Янги бино Саудия Арабистонига борган қирғизистонликларнинг бепул яшаши, жумладан, ҳаж зиёратини адо этиши ва таълим олиши учун мўлжалланган.
Шу билан бирга, қурилишни якунлаш муддатлари, молиялаштириш ҳажми ва объектни фойдаланишга топширишнинг аниқ санасига ҳозирча аниқлик киритилмаган.
Давлатлар ёки миллий диний жамғармалар ўз зиёратчилари учун Макка ва Мадинада махсус уй-жойга эгалик қилиш ёки қуриш ҳолатлари аллақачон мавжуд. Қирғизистон лойиҳаси ноёб, аммо ягона эмас: бундай моделлар бир қатор мусулмон мамлакатларида узоқ вақтдан бери қўлланилмоқда.
Масалан, Lembaga Tabung Haji (Малайзия) Макка ва Мадинада меҳмонхоналарга эга бўлиб, зиёратчиларни имтиёзли тарифлар бўйича жойлаштириш билан таъминлайди. Туркияда диний ишлар бўйича давлат бошқармаси – Diyanet Маккада ўзининг ва узоқ муддатли ижарага олинган объектларидан фойдаланиб, зиёратчиларни ўз нархи бўйича жойлаштиради. Индонезияда йирик шартномалар ва ётоқхоналарга эга давлат ҳаж миссиялари мавжуд, Эрон ҳам Маккада зиёратчиларнинг бир қисми бепул ёки деярли бепул яшайдиган вақф биноларига эга.
Шу нуқтаи назардан, Қирғизистон ташаббуси бутунлай бепул яшаш шакли билан ажралиб туради, бу эса уни дунёдаги кам сонли ва Марказий Осиёдаги биринчи шундай амалиётлардан бирига айлантиради.
Мавзуга оид
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
18:57 / 31.05.2026
Жапаров Атамбоев маъмуриятининг собиқ раҳбарини афв этди
19:57 / 30.05.2026