Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мўйноқда янги қудуқдан саноат миқёсида газ оқими аниқланди
Устюрт минтақасидаги “Мўйноқ” кони яқинида жойлашган Шагирлик-қуйи юра 2-сонли излов қудуғида саноат миқёсида табиий газ оқими қайд этилди.
Фото: Видеодан кадр
Ушбу майдон Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги тасарруфидаги “Ўзбекгеофизика” АЖ ҳамда “Нефт ва газ конлари геологияси ҳамда қидируви институти” ДМ томонидан 3D сейсмик қидирув ишлари маълумотлари асосида чуқур излов бурғилашга тайёрланган.
Маълум қилинишича, қудуқ Жамият ва унинг таркибида фаолият олиб бораётган Лойиҳа бошқарув офиси мутахассислари томонидан бурғиланган. Қайд этилишича, ушбу офис давлатимиз раҳбарининг топшириғига кўра, хориждаги замонавий компанияларда нефт-газ йўналишида ишлаб, мамлакатга жалб этилган малакали мутахассислар гуруҳидан ташкил топган.
2026 йил 10 январ куни қудуқ туби қуйи юра қатламларида 5265 метр чуқурликкача бурғиланиб, 5265–5061 метр оралиғида табиий газ уюмлари аниқланган.
Қуйи юра қатламларининг геологик тузилишини ўрганиш ҳамда аниқланган газ уюмларининг тарқалиш чегарасини белгилаш мақсадида мазкур майдонда навбатдаги 3 ва 4-сонли излов-қидирув қудуқларини бурғилаш режалаштирилмоқда.
Мавзуга оид
10:53 / 12.03.2026
Электр ва газга ноқонуний уланганлик учун жавобгарлик кучайтирилди
21:04 / 10.03.2026
Йил бошидан буён 11 та янги табиий газ қудуғи ишга туширилди
14:06 / 10.03.2026
Яқин Шарқдаги уруш: Европада газ нархлари яна ошди
12:02 / 10.03.2026