Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп ўзи Венесуэла президенти сифатида кўрсатилган фотони эълон қилди
АҚШ президенти Доналд Трамп Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида у Венесуэла президенти вазифасини бажарувчи сифатида кўрсатилган ҳазил сурат акс этган пост қолдирди.
Сурат Трампнинг «Википедия»даги таржимайи ҳоли скриншоти сифатида ясалган. Унда Трамп АҚШнинг 45- ва 47-президенти, шунингдек 2026 йил январидан Венесуэла президенти вазифасини бажарувчи сифатида ҳам кўрсатилган.
Ҳақиқий мақолада эса Трампнинг бундай «лавозими» йўқ.

3 январга ўтар кечаси АҚШ ҳарбийлари Венесуэлада махсус амалиёт ўтказиб, ушбу мамлакат президенти Николас Мадуро ва унинг рафиқаси Силия Флорес қўлга олинди. Улар АҚШда наркотерроризм, қурол сақлаш ва гиёҳванд моддалар контрабандасида айбланиб суд қилинмоқда.
Амалиётдан кейинги матбуот анжуманида Трамп Мадуро энди президент эмаслиги ва ўтиш даврида Венесуэлани АҚШ бошқариб туришини маълум қилди. У шунингдек Венесуэла мухолифати етакчиси Мария Корина Мачадо давлат раҳбари учун керак бўлган сифатларга эга эмаслигини айтган.
Ўша куни Венесуэла вице-президенти Делси Родригес вақтинча давлат раҳбари сифатида қасамёд қилди. Трамп агар у «тўғри йўл тутмайдиган бўлса», унда «Мадуроникидан ҳам кўра каттароқ бадал тўлаши»ни айтан.