Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чотқол тизмасида қор кўчиш хавфи эълон қилинди
Гидрометеорология хизмати агентлиги маълумотига кўра, 12–13 январ кунлари кутилаётган ёғингарчилик ва ҳаво ҳарорати ўзгариши сабабли Тошкент вилоятининг айрим тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи юзага келиши мумкин.
Қайд этилишича, хавф асосан Тошкент вилояти Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманларига қарашли Чотқол тизмаси тоғларининг денгиз сатҳидан 2000 метрдан юқори бўлган ҳудудларида кузатилиши эҳтимол қилинмоқда.
Шу муносабат билан ушбу ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш, хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя этиш сўралмоқда.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳам фуқароларни ҳаво шароити билан боғлиқ огоҳлантиришларга бефарқ бўлмасликка ва зарурат бўлмаганда хавфли ҳудудларга чиқмасликка чақирмоқда.
Мавзуга оид
08:27 / 22.05.2026
Бекободда “бангихона” ташкил қилган жиноятчилар фош этилди
08:26 / 16.05.2026
Тошкент вилоятида 5 килодан ортиқ “опий” мусодара қилинди
07:34 / 05.05.2026
Угом дарёси давлат гидрологик табиат ёдгорлиги деб эълон қилинди
10:57 / 27.04.2026