Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мирзо Улуғбек туманида автобус саройида ёнғин содир бўлди
13 январ куни тунги соат 02:16 да Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида жойлашган 5-сонли автобус саройида автобусда ёнғин содир бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушган.
Тошкент шаҳар ФВББга келиб тушган мурожаатга кўра, ҳодиса Мирзо Улуғбек тумани Тинчлик кўчаси 5-сонли автобус саройи ҳудудида кузатилган. Қутқарув ва ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига соат 02:22 да етиб борган.
Олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 02:32 да тўлиқ ўчирилган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса жойида 5-автосаройга қарашли автобус ёнгани ва зарарлангани аниқланган.
Қайд этилишича, ёнғин оқибатида жароҳатланганлар йўқ. Ҳодиса сабаблари ва келтирилган моддий зарар миқдорига ойдинлик киритиш бўйича тегишли тартибда ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
10:59 / 13.06.2026
Яккасаройда кўп қаватли уй фасадида ёнғин содир бўлди
20:25 / 06.06.2026
Каламушлар, ёқимсиз ҳид ва йиллаб давом этаётган муаммо: Мирзо Улуғбек туманидаги маҳалла аҳли ечим кутаётган ҳолат
08:19 / 06.06.2026
Навоийда меҳмонхона ошхонаси ёниб кетди
08:50 / 02.06.2026