Ўзбекистон | 12:40
544
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Италиянинг янги тайинланган элчисини қабул қилди

Ўзбекистон томони Италиянинг мамлакатдаги янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Гвидо Де Санктисни қабул қилиб, унинг ишонч ёрлиқлари нусхаларини расман қабул қилди.

Фото: Telegram / bakhtiyor_saidov

Учрашув чоғида Ўзбекистон–Италия ўртасидаги икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва келгуси истиқболлари муҳокама қилинди. Томонлар, аввало, савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, ўзаро инвестицияларни кенгайтириш ҳамда ишбилармон доиралар ўртасидаги тўғридан тўғри алоқаларни фаоллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.

Шунингдек, амалий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, янги ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ва иқтисодий шерикликни чуқурлаштириш муҳимлиги таъкидланди. Томонлар ўзаро манфаатли йўналишларда ҳамкорликни изчил ривожлантиришга тайёр эканини билдирди.

Учрашув якунида Ўзбекистон томони элчи Гвидо Де Санктисга мамлакатдаги дипломатик фаолияти давомида муваффақиятлар тилади.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид