Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиянинг Украинага зарбалари: Харкивда камида икки киши ҳалок бўлди
Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, Россиянинг Харкивга ҳужуми натижасида икки киши ҳалок бўлган, жабрланганлар ҳам бор. Мониторинг каналлари эса Трипил ва Кривий Риг ИЭСга баллистик ракета билан йирик кўламли ҳужум қилингани ҳақида ёзмоқда.
Фото: Telegram / prokuratura_kharkiv
Сешанбага ўтар кечаси, 13 январда Россия қўшинлари Украина ҳудудларига навбатдаги зарбаларни берди. Харкив вилояти ҳарбий маъмурияти (ВҲМ) раҳбари Олег Синегубов Telegram’да хабар қилишича, Харкив атрофидаги ҳудудга қилинган ҳужум оқибатида икки киши ҳалок бўлган. ВҲМ раҳбари аниқлашича, яна икки нафар эркак жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.
Харкив шаҳар мэри Игор Терехов шаҳар марказидаги бинога Shahed туридаги дрон урилганини маълум қилди. “Харкивнинг Шевченко туманидаги болалар санаторийсига дрон урилгани қайд этилди. Воқеа жойида ёнғин”, — дейилади унинг хабарномасида. Бу зарба оқибатида жабрланганлар бор-йўқлиги ҳақида хабар берилмаган.
Украина пойтахтида портлашлар бўлгани ва ҳаво ҳужумидан мудофаа (ҲҲМ) тизими ишлаётгани ҳақида Киев мэри Виталий Кличко хабар қилди. “Хавфсиз жойларда бўлинг! Россияликлар пойтахтга баллистик ракеталар билан ҳужум қиляпти!” — деб ёзди Киев вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбари Тимур Ткаченко Telegram’да.
Маълумот эълон қилинган пайтда Россиянинг ракета ҳужуми оқибатлари ҳақида расмий хабар берилмаган, аммо маҳаллий пабликлар Киев атрофида — Ирпен, Буча ва Гостомел шаҳарларида деярли тўлиқ электр таъминоти узилиб қолгани ва сув таъминотида муаммолар борлиги ҳақида ёзган. Электр таъминотидаги узилишлар пойтахтнинг айрим туманларида ҳам қайд этилган.
Украина Қуролли кучлари Ҳаво кучлари хабарларига кўра, Россия қўшинлари Украинанинг жануби, шарқи ва марказига кенг кўламда ҳужум қилмоқда. Дастлабки маълумотларга биноан, икки минтақага тегишли энг йирик иссиқлик электр станциялари баллистик ракета зарбасига учраган: Киев вилоятидаги Трипил ИЭС ва Днипропетровск вилоятидаги Кривий Риг ИЭС.
Мавзуга оид
14:21
Роскомнадзор Россияда Roblox’ни блокдан чиқаришдан бош тортди
13:02
Украина литий қазиб олиш ҳуқуқларини америкалик инвесторларга берди
20:54 / 12.01.2026
Арманистон ТИВ тарғиботчи Соловёв баёнотлари туфайли Россия элчисини чақиртирди
19:15 / 12.01.2026