Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
10 та тижорат банки ва 1 та микромолия ташкилотига жарима қўлланди
Марказий банкнинг бир қатор талаблари ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш қоидаларига риоя этмагани учун 10 та банк ва 1 та микромолия ташкилотига нисбатан жарима санкцияси қўлланди.
Фото: Kun.uz
Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси томонидан 2025 йилнинг декабрь ойидаги йиғилишлар давомида 45 та масала кўриб чиқилди ва улар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди, дея хабар берди регулятор ахборот хизмати.
Рўйхатга олиш ва рухсат бериш йўналишида жами 30 та масала кўриб чиқилган. Жумладан, кредит ташкилотлари уставига киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш (5 та), янги очилаётган микромолия ва кредит ташкилотларини ҳисоб рўйхатидан ўтказиш (4 та), кредит ташкилотларининг устав фондидаги улушига эгалик қилиш учун рухсат бериш (4 та), “тартибга солиш қумдони” асосида фаолият юритиш (1та), банкларнинг аудиторлик текширувларини ўтказиш ҳуқуқи учун аудиторлик малака сертификатини бериш (4 та) шунингдек, тижорат банклари кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзолари ҳамда муҳим аҳамиятга эга ходимларининг номзодларини кўриб чиқиш (12 та) билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинган.
Шу билан бирга, кредит ташкилотларининг молиявий ҳолатига оид 15 та масала, хусусан, Марказий банкнинг кўрсатмалари ва пруденциал меъёрлари талаблари бажарилиши, тижорат банклари, кредит ва микромолия ташкилотларида ўтказилган инспекция натижалари, банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шунингдек жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш ҳамда банк ва тўлов ташкилотларида киберхавфсизликни таъминлашга қаратилган масалалар кўриб чиқилган.
Пруденциал норматив талабларига риоя этилмагани, фаолиятини қонунчилик талабларига мувофиқлаштирмагани ҳамда инспекция текширувлари давомида аниқланган камчиликлар учун 10 та банк, 1 та тўлов ташкилоти ва 1 та тўлов операторига нисбатан таъсир чоралари ва санкциялар қўлланиши тўғрисида огоҳлантириш берилган.
Шунингдек, Марказий банк талаблари, ўтказилган инспекция текширувлари ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш қоидаларига риоя этмагани учун 10 та банк ва 1 та микромолия ташкилотига нисбатан жарима санкцияси қўлланган.
Мавзуга оид
12:24 / 10.01.2026
Ўзбекистонликлар 2025 йилда инфляция 12 фоиз бўлди деб ҳисобламоқда – МБ
13:10 / 08.01.2026
Ноябр ойида Ўзбекистон энг кўп олтин сотиб олган уч давлатдан бири бўлди
12:05 / 07.01.2026
Humans иловаси орқали 2 мингдан ортиқ шахснинг пуллари ўғирланган – манба
14:39 / 06.01.2026