Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Apple Siri’ни Google’га топширди
Apple Siri’ни янги босқичга олиб чиқиш учун Google билан ҳамкорлик қилди. Энди Gemini сунъий интеллекти Siri ва Apple Intelligence’нинг асосига айланади. Бунинг учун Apple Google’га ҳар йили тахминан 1 миллиард доллар тўлайди.
Gemini’нинг асосий устунлиги унинг ақллироқ ва универсалроқ эканида. У матн, код, расм, овоз ва видеони бир вақтнинг ўзида тушуна олади. Шу сабабли Siri оддий саволлардан ташқари мураккаб топшириқларни ҳам яхшироқ бажаради.

Apple фойдаланувчи махфийлигини сақлаб қолишни давом эттиради. Барча сўровлар Apple’нинг ҳимояланган булути орқали қайта ишланади. Google фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларига тўғридан тўғри кириш имконига эга бўлмайди.
Chat GPT ҳам Siri’да қолади. У энциклопедик билим талаб қиладиган саволлар учун ишлайди. Gemini эса асосий сунъий интеллект сифатида кўп сўровларни қайта ишлайди.
Бу келишув Google’нинг сунъий интеллект бозоридаги позициясини кучайтиради. Apple эса Microsoft ва Amazon каби рақобатчиларга етиб олиш учун катта қадам қўймоқда.
Технологиялар тез ўзгараётган бугунги кунда энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлиш муҳим. Рақамли дунёда адашиб қолмаслик ва шундай янгиликларни биринчилардан билиш учун KUN.UZ Texnologiya Телеграм саҳифасини кузатиб боринг.