Таълим | 14:42 / 16.01.2026
1997
1 дақиқада ўқилади

Мактабларда “Жадидлар изидан” китобхонлик клублари ташкил этилади

2026 йил 1 февралдан аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилишга қаратилган янги чора-тадбирлар амалга оширилади. Шу жумладан, умумтаълим муассасаларида “Жадидлар изидан” китобхонлик клублари ташкил этилиши белгиланди.

Президент фармонига кўра, 2026 йил 1 февралдан китобхонликни оммалаштириш бўйича “Китоб – маърифат манбаи” дастури амалга оширилади. Шунингдек, давлат органларининг китоб ва китобхонлик мавзусидаги материаллари ижтимоий ахборот (реклама) сифатида тан олиниши қайд этилди.

Ҳужжатда транспорт воситаларида — автобус, метро, самолёт ва поездларда — симсиз ёки мобил интернет тармоғи орқали Mutolaa платформасидан фойдаланиш учун шароит яратиш, қулайлик учун QR-кодлар ўрнатиш вазифаси ҳам белгиланган.

Шу билан бирга, умумтаълим муассасаларида “Жадидлар изидан” китобхонлик клублари ташкил этилади. Клублар фаолияти доирасида:

  • аъзолар ўртасида китоб таҳлилига бағишланган дебатлар ўтказилади;
  • мактабларда клуб аъзоларига йилига камида 20 та китоб ўқитиб борилади;
  • ҳар чоракда туман (шаҳар) кесимида энг фаол клуб аъзолари рағбатлантирилади.
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид