Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон олмаси экспортида асосий улуш икки давлат ҳиссасига тўғри келди
2025 йилнинг январ–ноябр ойларида Ўзбекистон 11 та хорижий давлатга қиймати 13,2 млн АҚШ долларига тенг бўлган 25,5 минг тонна олма экспорт қилган.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ўтган йилнинг январ–ноябр ойларида Ўзбекистон томонидан 25,5 минг тонна олма экспорт қилиниб, экспорт қиймати 13,2 млн АҚШ долларини ташкил этган. Таъкидланишича, ушбу маҳсулот 11 та давлатга етказиб берилган.
Мазкур даврда Ўзбекистон энг кўп олма экспорт қилган давлатлар қуйидагилар:
- Қозоғистон — 12,2 минг тонна;
- Россия — 11,3 минг тонна;
- Қирғизистон — 1,3 минг тонна;
- Ироқ — 204 тонна;
- Туркманистон — 167,4 тонна;
- бошқа давлатлар — 283,5 тонна.
Маълумотларга кўра, экспорт ҳажмида Қозоғистон ва Россия асосий улушни ташкил этган.
Мавзуга оид
15:28 / 02.03.2026
Январда ташқи савдо айланмаси 1,3 млрд долларга ошди
13:52 / 17.02.2026
Креатив индустрия экспорти 1 млрд доллардан оширилади
15:15 / 09.02.2026
Ўзбекистон экспортида Россия ва Хитой етакчи бозорлар бўлди
15:10 / 07.02.2026