Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳрида қалбаки пул муомаласи фош этилди
Янгиҳаёт туманида фуқаро Р.Т. танишининг ишончига кириб, 4 тонна помидор етказиб бериш баҳонасида 4 000 АҚШ долларини қўлга киритгани, кейин эса маблағни қайтармаслик мақсадида қалбаки 4 000 доллар бергани аниқланди. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168- ва 176-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фото: Прокуратура департаменти
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиҳаёт тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Р.Т. (муқаддам судланган) таниши М.Х.нинг ишончига кириб, унга 4 тонна помидор етказиб бериши эвазига 4 000 АҚШ долларини қўлга киритиб, ушбу маблағни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборгани аниқланган.
Қайд этилишича, Р.Т. кейинчалик пулларни қайтармаслик мақсадида 100 АҚШ долларлик купюрадаги қалбаки 4 000 АҚШ долларини М.Х.га берган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.