Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Автомобил бозорида динамика: Тошкент шаҳрида савдо камайган
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази 2025 йил якунлари бўйича Ўзбекистондаги бирламчи автомобиль бозорининг динамикаси ва ҳудудий тузилмасига бағишланган янгиланган шарҳни тақдим этди. Унда йил давомида янги енгил автомобиллар савдоси қарийб 370 минг донани ташкил этгани, электромобиллар эса бозор ўсишининг асосий драйверига айлангани қайд этилган.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази таҳлилига кўра, 2025 йилда маҳаллий ва импорт ишлаб чиқарилган янги енгил автомобиллар савдоси 5,2 фоизга ўсиб, қарийб 370 минг донага етган. Шарҳда бозор сегментларидаги ўзгаришлар, жумладан электромобиллар бозоридаги фаоллашув алоҳида таъкидланган.
Ҳудудлар кесимида бирламчи бозорда энг юқори ўсиш қуйидаги ҳудудларда қайд этилган:
- Сирдарё вилояти — 45 фоиз;
- Тошкент вилояти — 36 фоиз;
- Наманган вилояти — 26 фоиз;
- Қашқадарё вилояти — 21 фоиз.
Шу билан бирга, йил давомида янги енгил автомобиллар реализацияси ҳажми Тошкент шаҳри, шунингдек Навоий ва Хоразм вилоятларида камайгани кузатилган.
Таҳлилга кўра, 2025 йилда маҳаллий ишлаб чиқарилган янги автомобиллар сегментида савдо ҳажми 315 минг донадан ошган. Хорижий ишлаб чиқарилган янги автомобиллар реализацияси эса тахминан 53,3 минг донани ташкил этган.
Марказ маълумотларига кўра, 2025 йилда янги электромобиллар сотуви 35 фоизга ўсиб, 40,7 минг донага етган. Қайд этилишича, айнан ушбу сегмент бозорнинг умумий ўсишига сезиларли туртки берган.
Электромобиллар савдоси ҳудудий жиҳатдан юқори даражада жамланган:
- асосий улуш Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келган — 29 мингта электромобил (умумий ҳажмнинг 71 фоизи);
- кейинги ўринларда Самарқанд вилояти, Тошкент вилояти ва Қашқадарё вилояти қайд этилган.
Мавзуга оид
14:11
Captiva’нинг омадсиз қайтиши, бозори чаққон Yuan Up ва Sonet. Ўзбекистон автомобил бозори қандай ўзгаряпти?
11:16 / 15.01.2026
Ўзбекистонда автомобил ишлаб чиқариш ҳажми икки баробардан ортиқ ўсиши кутилмоқда
19:50 / 12.01.2026
Фарғонада “права”сиз аёл уч одамни уриб юборди, бир киши тўшакка михланди: жабрланувчилар суд ҳукмидан норози
10:41 / 09.01.2026