Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Карачи порти имкониятларини ўрганишни бошлади
14–15 январ кунлари инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Шоҳрух Ғуломов Ўзбекистон делегацияси таркибида амалий ташриф билан Покистонда бўлди. Ташриф доирасида саноат, инвестиция ва логистика йўналишларида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
“Дунё” АА хабар беришича, Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (ИССВ) маълумотларига кўра, амалий ташриф давомида икки мамлакат ўртасида қатор муҳим учрашувлар ўтказилди.
Ташрифнинг биринчи куни Покистон бош вазирининг саноат масалалари бўйича махсус ёрдамчиси Ҳарун Ахтар Хон билан тор доирада учрашув бўлиб ўтди. Шунингдек, Покистон Саноат ва ишлаб чиқариш вазирлиги биносида қарийб 10 та тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари иштирокида кенгайтирилган йиғилиш ташкил этилди.
Ташриф давомида чарм саноати бўйича тармоқ уюшмалари раҳбарлари, шунингдек фармацевтика ва саноат соҳасидаги етакчи компаниялар раҳбарияти билан ҳам музокаралар олиб борилди.
Шунингдек, Покистон Миллий логистика компанияси (NLC) бош директори Шоғайб Аҳмад Хон билан учрашувда халқаро юк ташувларини ривожлантириш, шунингдек Хунжероб довони орқали Покистон – Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон транспорт йўналиши бўйича ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Ташрифнинг иккинчи куни Ўзбекистон делегацияси Карачи портига ташриф буюриб, порт инфратузилмасидан транзит йўналишларини кенгайтириш, шунингдек Ўзбекистон маҳсулотларини ташқи бозорларга чиқаришда фойдаланиш имкониятларини кўриб чиқди.
Учрашувлар якунида томонлар маслаҳатлашувларни давом эттириш ва қўшма ташаббусларни амалий жиҳатдан чуқур ишлаб чиқишга келишиб олган.
Мавзуга оид
12:45 / 01.03.2026
Покистонда юзлаб намойишчилар АҚШ консуллигига ҳужум қилди
11:19 / 02.02.2026
Ўзбекистон Покистон портлари орқали юзлаб портлар билан тўғридан тўғри денгиз алоқасини йўлга қўйди
14:34 / 20.01.2026
Карачи порти орқали Ўзбекистон маҳсулотлари транзити оширилади
09:52 / 21.11.2025