Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Истанбул порти россиялик сайёҳлар бўлган кемага тўхташга рухсат бермади
Astoria Grande лайнерига Истанбул портида тўхташга рухсат берилмагач, у Сочига йўл олди.
Истанбул порти пайшанба, 20 ноябрда россияликлар бор Astoria Grande круиз лайнерига тўхташ учун рухсат бермади. РИА «Новости» агентлигининг кема вакилига таяниб хабар қилишича, натижада эрталабдан соат 15:00 гача кутиб турган лайнер круизнинг якуний манзили — Россиянинг Сочи шаҳрига йўл олган.
Бундай вазият биринчи марта рўй берди. Илгари Палау байроғи остида юрадиган Astoria Grande кемаси бир неча бор Истанбулга кирган. Лайнерга саёҳатларни сотадиган «СК Аквилон» компаниясига кўра, порт маъмурияти ўз қарорини изоҳламаган.
Туркиянинг Anadolu агентлиги хабарига кўра, Astoria Grande бортида 616 нафар йўловчи, асосан россияликлар, шунингдек экипаж аъзолари бўлган. Круиз доирасида лайнер Анталия, Алания ва Измир портларига ташриф буюрган. Astoria Grande’нинг кейинги круизлари жадвал бўйича ўтказилади, деб хабар қилди «СК Авилон».
Мавзуга оид
13:14
Олти йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда ушланди
15:36 / 07.04.2026
Истанбулда Исроил консулхонаси олдида отишма рўй берди
19:27 / 05.04.2026
Бош консулхона Туркияда бўлиб турган ўзбекистонликларни огоҳлантирди
09:41 / 13.03.2026