Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда бир йилда 1300дан ортиқ хусусий тиббий клиника фаолият бошлади
Фаолият бошлаган клиникаларнинг катта қисми аҳоли зич жойлашган ва иқтисодий фаол ҳудудлар ҳиссасига тўғри келади.
Тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитациялаш марказининг маълум қилишича, 2025 йилда Ўзбекистонда 1 329 та тиббий клиника лицензия олиб, фаолият бошлади.
Қайд этилишича, фаолият бошлаган клиникаларнинг катта қисми аҳоли зич жойлашган ва иқтисодий фаол ҳудудлар ҳиссасига тўғри келади. Хусусан, Тошкент шаҳрида 251 та, Фарғона вилоятида 169 та, Самарқанд вилоятида 129 та, Андижон вилоятида 121 та ва Қашқадарё вилоятида 117 та клиника фаолият бошлаган.
Шунингдек, Тошкент вилоятида 95 та, Бухоро вилоятида 91 та, Наманган вилоятида 74 та, Хоразм вилоятида 71 та, Сурхондарё вилоятида 62 та, Қорақалпоғистон Республикасида 54 та ва Навоий вилоятида 50 та клиника иш бошлаган.
Айрим ҳудудларда, жумладан Жиззах вилоятида 30 та ва Сирдарё вилоятида 15 та клиника фаолият бошлаган бўлиб, бу ҳудудларда хусусий тиббиётни янада ривожлантириш, инвестицияларни жалб этиш ва тиббий хизматлар қамровини кенгайтириш учун имкониятлар сақланиб турганлигини кўрсатади.
Бугунги кунда Ўзбекистонда 9 000 дан зиёд хусусий тиббиёт муассасалари фаолият кўрсатмоқда.
Мавзуга оид
19:22 / 23.05.2026
Ўзбек жарроҳи томонидан илк бор масофадан туриб робот жарроҳлик операцияси ўтказилди
21:07 / 11.05.2026
Олимлар узоқ умр кўриш генини топиб, умр давомийлигини оширишга муваффақ бўлди
07:31 / 08.05.2026
Хусусий тиббиёт ташкилотларига трансплантация қилишга рухсат берилади
07:27 / 08.05.2026