Технология | 14:12
2955
2 дақиқада ўқилади

Трамп эълон қилган илк линкор $22 млрд туриши мумкин

АҚШда янги жанговар кема — линкор қуриш режаси катта шов-шувга сабаб бўлди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, битта шундай кема 15 миллиард доллардан 22 миллиард долларгача тушиши мумкин. Бу уни тарихдаги энг қиммат ҳарбий кемалардан бирига айлантиради.

Фото: linkor

Нарх нега бунчалик баланд? Чунки ҳали кўп нарса аниқ эмас. Кема қанчалик катта бўлади, нечта денгизчи хизмат қилади, қандай қуроллар ўрнатилади — буларнинг барчаси якуний суммага кучли таъсир қилади. Қанчалик йирик ва қуролланган бўлса, шунчалик қимматлашади.

Таққослаш учун, ҳозир АҚШ флотидаги энг қиммат кема — Gerald R. Ford авиаташувчиси бўлиб, у қарийб 13 миллиард долларга тушган. Янги линкор эса бундан ҳам анча қиммат бўлиши мумкин.

Шунга қарамай, Дональд Трамп 2025 йил охирида янги кемалар қурилишини эълон қилиб, уларни “энг катта, энг тез ва ҳозиргача қурилган ҳар қандай линкордан юз баробар кучли” деб таърифлаган. Режага кўра, дастлабки кемалар 2–3 йил ичида флотга қўшилиши мумкин.

Технологиялар тез ўзгараётган бугунги кунда энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлиш муҳим. Рақамли дунёда адашиб қолмаслик ва шундай янгиликларни биринчилардан билиш учун KUN.UZ Texnologiya Телеграм саҳифасини кузатиб боринг.

Тайёрлаган:  Аббос Юсуфжонов

Мавзуга оид