Жаҳон | 07:25 / 19.01.2026
2669
2 дақиқада ўқилади

Европадаги энг узун қуруқлик чегаралари: инфографика

Европа давлатларининг қуруқлик чегаралари узунлиги турлича. Инфографикада ҳар бир Европа мамлакатида энг узун қуруқлик чегараси қайси давлат билан кесишиши кўрсатилган.

Фото: iStock

Германия Европанинг энг катта мамлакати эмас. Шунга қарамай, тўртта Европа давлати учун энг узун чегара айнан Германия билан кузатилади. Булар — Дания, Нидерландия, Чехия ва Австрия.

Россия билан чегара Беларус, Украина ва Финландия учун энг узун чегара ҳисобланади. Инфографикага Гуржистон киритилмаган, аммо у ерда ҳам Россия билан чегара узундир.

Италия билан чегара учта давлат учун энг узун чегара бўлиб чиқди, бироқ бу давлатларнинг иккитаси Италия ҳудуди ичида жойлашган — Ватикан ва Сан-Марино.

Кутилмаган ҳолда, Франция учун энг узун чегара Бразилия билан экан. У Бразилиянинг Амапа штати ҳамда Француз Гвианаси орасида ўтади.

Россия учун энг узун чегара — Қозоғистон билан. Айтганча, у дунёдаги энг узун чегаралар рейтингида иккинчи ўринда туради.

Дунёнинг айрим давлатлари ўртасидаги чегаралар минглаб километрга чўзилган. Инфографикада давлатлар ўртасидаги энг узун қуруқлик чегаралари кўргазмали тарзда кўрсатилган.

Айрим мамлакатлар Европа давлатлари ҳисобланади, аммо уларнинг қуруқлик чегаралари йўқ. Бундай мамлакатлар қаторига Малта ва Исландия киради.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид