Жамият | 12:24 / 20.01.2026
8916
1 дақиқада ўқилади

Фарғонада Captiva дара йўлида ағдарилиб кетди. Ҳайдовчи ҳалок бўлди

45 ёшли ҳайдовчи ўзбошимчалик билан машинасини транспорт воситалари ҳаракатланишига мўлжалланмаган кичик дара йўлида бошқарган. Йўл қор ва сирпанчиқ бўлгани сабабли машина ағдарилиб кетган. Ҳайдовчи шифохонада вафот этди.  

Фото: Фарғона вилояти ЙҲХБ

Ижтимоий тармоқларда Фарғона туманида Captiva тоғдан тушиб кетгани ҳақидаги хабар тарқалди. Фарғона вилояти ЙҲХБ ахборот хизмати ЙТҲ ҳақида ахборот берди.

Маълум бўлишича, ЙТҲ 19 январ куни соат 21:00 ларда Фарғона тумани Ёрдон маҳалласи ҳудудида содир бўлган. 1981 йилда туғилган ҳайдовчи А.А. тоғ орасидаги транспорт воситалари ҳаракатланишига мўлжалланмаган кичик дара йўлда машинасини ўзбошимчалик билан бошқарган. Йўл қор ва сирпанчиқ бўлгани сабабли ҳайдовчи бошқарувни йўқотган ҳамда машина ағдарилиб кетган. 

ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи оғир тан жароҳати олиб, шифохонага юборилган. Бироқ кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай у шифохонада вафот этган. 

Аввалроқ Бўстонлиқда Li9 йўлнинг хандақ қисмига тушиб кетгани хабар қилинганди.

Руслан Сабуров
Тайёрлаган Руслан Сабуров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид