Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Транспорт хизматлари ҳажми ошди: асосий улуш Тошкент шаҳрига тўғри келди
2025 йил январ–ноябр ойларида мамлакатда транспорт хизматлари ҳажми 168,4 трлн сўмни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 12,9 фоизга кўп.
Фото: Kun.uz
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ҳудудлар кесимида энг катта ҳажм Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келган — 38,6 трлн сўм. Кейинги ўринларда Самарқанд вилояти (12,8 трлн сўм) ва Тошкент вилояти (12,2 трлн сўм) қайд этилган.
Шунингдек, Фарғона вилоятида транспорт хизматлари ҳажми 9,8 трлн сўм, Андижон вилоятида 7,9 трлн сўмни ташкил этган. Бухоро вилояти — 6,9 трлн сўм, Қашқадарё вилояти — 6,8 трлн сўм, Наманган вилояти — 6 трлн сўм, Хоразм вилояти — 5,6 трлн сўм, Қорақалпоғистон Республикаси — 4,5 трлн сўм.
Қолган ҳудудлар бўйича кўрсаткичлар: Сурхондарё вилояти — 3,5 трлн сўм, Навоий вилояти — 3,4 трлн сўм, Жиззах вилояти — 2,4 трлн сўм, Сирдарё вилояти — 1,3 трлн сўм.
Мавзуга оид
22:31 / 05.05.2026
Март ойида 2,7 млрд куб газ қазиб олинди. Бу ўтган йилнинг мос давридагидан 30 фоизга кам
21:32 / 01.05.2026
Аҳоли даромадларининг ошиши секинлашди. Пойтахт ва ҳудудлар ўртасидаги тафовут янада катталашган
00:03 / 13.04.2026
Тошкентда интеллектуал транспорт тизими жорий этилмоқда
10:59 / 10.04.2026