Иқтисодиёт | 07:37
1885
2 дақиқада ўқилади

25 йилда катта бурилиш: энг йирик иқтисодиётлар рейтинги янгиланди

Бугун глобал иқтисодий кучлар мувозанати 25 йил олдингидан бутунлай бошқача кўринишга эга.

2000 йилда Япония дунёдаги энг йирик иқтисодиётлар орасида иккинчи ўринда турган, Хитой эса фақат олтинчи поғонада эди. Шундан кейин жаҳон иерархияси кескин ўзгаришларга учради — айниқса Хитой, Ҳиндистон ва Россиянинг жадал юксалиши ҳисобига.

Ушбу инфографика Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) маълумотларига таяниб, сўнгги чорак аср давомида ЯИМ ҳажми бўйича етакчи иқтисодиётларни кўрсатади.

Фото: Visual Capitalist

Кўп ўн йиллар давомида АҚШ сайёранинг энг йирик иқтисодиёти мақомини сақлаб келди. 2025 йилга келиб, унинг номинал ЯИМи 30,6 триллион долларга етди. Сўнгги 25 йилда АҚШ иқтисодиёти деярли уч баробар ўсди — бунга жаҳон молия бозорларидаги устунлик ва технологиялар соҳасидаги етакчилик туртки бўлди. 2000 йилда АҚШ Япониядан анча олдинда эди, аммо 2010 йилга келиб Японияни Хитой ортда қолдирди.

Хитой иқтисодиёти 2000 йилдаги 1,2 триллион доллардан 19,4 триллион долларгача ўсди — деярли ўн етти баробарлик ўсишни намоён қилди.

Ҳиндистоннинг йўли ҳам таъсирли бўлди. 2000 йилда у ЯИМ ҳажми бўйича дунёда атиги 13-ўринда эди, аммо шундан бери бешинчи поғонага кўтарилди. Бундан ташқари, жорий йилда Ҳиндистон тўртинчи энг йирик иқтисодиётга айланиши кутилмоқда — бу барқарор ўсиш суръатлари, қулай демографик таркиб ва инфратузилмага йирик инвестициялар билан изоҳланади. Россия эса сўнгги чорак асрда 20-ўриндан 9-ўринга кўтарилди.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид