Ўзбекистон | 09:39 / 22.01.2026
3655
1 дақиқада ўқилади

Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясида тайинловлар амалга оширилди

Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси раҳбарияти таркибида ўзгаришлар бўлиб, бир қатор масъул лавозимларга янги тайинловлар амалга оширилди.

Фото: Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси

Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясида қатор тайинловлар амалга оширилди.

Жумладан, Асқаров Носиржон Иброҳимович ўқув ишлари бўйича проректор лавозимига тайинланди.

Ширинова Раима Ҳакимовна илмий ишлар ва халқаро алоқалар бўйича проректор вазифасини бажарадиган бўлди.

Валиев Шамсиддин Эшпўлатович эса молия-иқтисод ва тижоратлаштириш бўйича проректор лавозимига тайинланди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид