Жамият | 14:14
2379
9 дақиқада ўқилади

Шенген визасини қандай қилиб мустақил олиш мумкин?

Фото: Dreamstime

Ўзбекистон фуқаролари учун Шенген визаси кўпинча қийин ва тушунарсиздек кўринади: қоидалар, талаблар ва одамни чалкаштирадиган майда-чуйда жиҳатлар жуда ҳам. Аммо визага топшириш мантиғини тушуниб, консуллик учун айнан нималар муҳим эканини билиб олсангиз, бу жараён анча осон кечади. Ушбу мақолада Шенген визасига ариза топширишнинг барча асосий жиҳатлари — мамлакат танлашдан тортиб ҳужжатларни тайёрлаш, расмийлаштириш муддати ва нархигача батафсил кўриб чиқамиз. Мисол сифатида Испанияни оламиз ва унинг асосида визага ариза топшириш бўйича босқичма-босқич йўриқнома берамиз.

Шенген визаси нима?

Шенген визаси бир вақтнинг ўзида Европанинг бир неча мамлакатларига кириш имконини беради. Битта виза билан Шенген ҳудудининг барча мамлакатлари бўйлаб саёҳат қилишингиз мумкин.

Шенген ҳудудига кирувчи мамлакатлар рўйхати

Қайси турдаги виза керак?

Ўзбекистон фуқаролари учун бу, қоидага кўра, C туридаги қисқа муддатли виза бўлиб, у туризм, меҳмонга бориш ёки қисқа муддатли хизмат сафарлари учун олинади. C туридаги Шенген визаси бир марталик, икки марталик ва кўп марталик (мултивиза) бўлади — фарқ киришлар сонида.

  • Бир марталик виза —Шенгенга бир марта кириш. Аниқ муддатли бир марталик сафарга мос келади. У биринчи аризадаёқ берилиши мумкин.
  • Икки марталик виза — икки марта кириш. Шенгендан чиқиш ва яна қайтиб кириш режалаштирилган ҳолатлар учун қулай.
  • Мултивиза — виза амал қилиш муддати давомида 180 кун ичида 90 кун қоидасига риоя қилган ҳолда Шенгенга бир неча марта кириш имконини беради.

Шу билан бирга, бошқа турдаги визалар ҳам мавжуд — барчаси сафар мақсади ва давомийлигига боғлиқ. Ўқиш ёки расмий ишлашни режалаштираётганлар D туридаги миллий визани расмийлаштирадилар. Бундай визалар кам берилади, чунки улар таклифнома, тасдиқланган асослар ва ҳужжатларни синчиклаб текширишни талаб қилади.

Умуман олганда, Ўзбекистон фуқароларидан тушадиган аризаларнинг аксарияти айнан туризм ва меҳмонга бориш сафарларига тўғри келади, шу боис C туридаги Шенген визаси энг кенг тарқалган вариант бўлиб қолмоқда.

Шенген визасини расмийлаштириш неча пул?

Ўзбекистонда C туридаги Шенген визасини расмийлаштириш ўртача 100–150 евро атрофида бўлиб, бунда якуний нарх танланган визa марказига боғлиқ. Нарxга ҳужжатларни топшириш усули ва танланган қўшимча хизматлар — масалан, тезкор навбат, анкета тўлдиришда ёрдам, суратга тушиш, ҳужжатларни нусхалаш ёки паспортни етказиб бериш хизмати таъсир қилади.

BLS визa марказида тезкор навбат учун қўшимча тўлов ундирилади — тахминан 655 000 сўм. Шу сабабли якуний сумма кутилмаган бўлиб чиқмаслиги учун ҳужжат топширишдан олдин барча эҳтимолий харажатларни олдиндан аниқлаб олиш тавсия этилади.

Ҳужжатлар консуллик номидан ҳужжатларни қабул қиладиган, биометрик маълумотларни йиғадиган ва уларни консулликка юборaдиган расмий ташкилотлар — визa марказлари орқали топширилади. Визани бериш қарорини фақат консулликнинг ўзи чиқаради.

Қайси давлатга ҳужжат топшириш керак?

Ҳужжатни:

  • биринчи навбатда қайси мамлакатга бораётган бўлсангиз ёки
  • кўпроқ вақт ўтказиш режалаштирилган мамлакат консуллигига топширасиз.

Агар бир неча мамлакатга бориш кўзланган бўлса, асосий мамлакатни аниқлаб олиш керак — кўпроқ қаерда вақт ўтказасиз ёки асосан қайси мамлакатга кетяпсиз. Виза шу мамлакат орқали расмийлаштирилади ва ўша мамлакат орқали кирилади, акс ҳолда ҳужжатларни кўришда саволлар туғилиши мумкин.

Ҳужжатлар қаерда қабул қилинади?

Виза учун ҳужжатлар тўғридан-тўғри элчихонага эмас, балки BLS ёки VFS каби визa марказлари орқали топширилади. Улар ҳужжатларни қабул қилиб, консулликка топширувчи, бироқ визa бериш бўйича қарор чиқармайдиган оператор компаниялардир.

Одатда, ҳужжат топшириш учун навбатга ёзилиш визa марказининг расмий сайти орқали онлайн тарзда амалга оширилади ва айниқса мавсум пайтларида бўш саналар дарҳол чиқмаслиги мумкин.

Шенген визасига ҳужжат топшириш қандай амалга оширилади?

Қуйида ҳужжат топширишни Испания мисолида кўриб чиқамиз —илк Шенген визаси учун кўпинча шу мамлакатни танлашади. Агар ҳужжатлар тўғри тайёрланган бўлса, виза олиш имконияти юқори бўлади ва кўп ҳолларда биринчи марта ҳужжат топширишда ҳам бирданига бир нечта сафар учун мўлжалланган визани лиш мумкин.

  1. Қандай ҳужжатлар топширилади?

Ариза беришдан олдин қуйидаги ҳужжатлар пакетини тайёрлаш лозим.

  • Хорижга чиқиш паспорти
  • Фото (3.5х4.5 см, оқ фонда)
  • Биометрик паспорт/ID карта нусхаси
  • Маблағлари ҳақида банкдан инглиз тилидаги маълумотнома
  • Охирги 6-12 ой давомидаги пул маблағлари ҳаракати тўғрисида банкдан инглиз тилидаги маълумотнома
  • Никоҳ/туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома
  • Турмуш ўртоғининг/фарзандларининг инглиз тилида нотариал тасдиқланган паспорт нусхалари
  • Брон қилинган авиачипта
  • Брон қилинган меҳмонхона

- Ишлайдиганлар учун

Ёлланиб ишлайдиганлар учун қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатлар талаб қилинади:

  • Эгаллаб турган лавозими тўғрисида иш жойидан маълумотнома
  • Охирги 12 ойлик иш ҳақи тўғрисида расмий бланкада имзоланган ва муҳрланган маълумотнома
  • Иш жойидан таътил берилиши тўғрисидаги маълумотнома

- Пенсионерлар учун

Пенсионерлар пенсионерлигини ва мунтазам равишда пенсия олиб келаётганини тасдиқловчи ҳужжатларни тайёрлаши зарур:

  • Пенсия гувоҳномаси
  • Пенсионерлиги тўғрисида mygov порталидан олинган маълумотнома
  • Охирги 12 ой давомида пенсия олгани тўғрисида mygov порталидан олинган маълумотнома

- Таъсисчилар/директорлар учун

Компания таъсисчи ва директорлари бизнес юритиши, қарздорлиги йўқлиги ва даромадини тасдиқловчи ҳужжатларни тайёрлаши лозим:

  • Лицензия
  • Компаниянинг рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги гувоҳнома
  • Солиқдан қарзи йўқлиги ҳақида маълумотнома
  • Охирги 12 ой давомида дивидендлар ҳисоблангани тўғрисида банкдан маълумотнома

Муҳим: барча ҳужжатлар олинган кунидан бошлаб 2 ҳафта давомида амал қилади.

  1. BLS виза маркази сайти орқали қабулга ёзилиш

Тошкентда BLS виза маркази фаолият юритади – у Испанияга виза олиш бўйича расмий хизмат кўрсатади.

  • BLS Spain Uzbekistan сайтида “Book an appointment / Қабулга ёзилиш”ни танланг.
BLS виза маркази сайти бош саҳифаси
  • Порталда аккаунт яратинг (регистрация): email/телефон рақамингизни кўрсатинг, парол танланг, email ни тасдиқланг (агар тизим сўраса)
Виза маркази порталида шахсий аккаунт яратиш
  • Шахсий аккаунтда қуйидагиларни танланг:
  • шаҳар/марказ (Тошкент)
  • борувчи (якка/оила)
  • виза тури (одатда short-term / Schengen)
Шахсий кабинет саҳифаси
BLS шахсий кабинет саҳифаси — ариза берувчиларни қўшиш ва анкета ҳолатини текшириш учун
  • Ўз маълумотларингизни киритиб, виза анкетасини тўлдиринг
Виза анкетаси шакли
  • Сана ва вақтни танланг, ёзувни тасдиқланг
Визага ҳужжат топшириш учун сана ва вақтни танлаш
  • appointment letter ни юклаб олинг ва қоғозга чиқаринг
 Ёзувни тасдиқлаш
  1. Ҳужжат топшириш ва биометрия

Белгиланган куни белгиланган вақтда BLS виза марказига барча ҳужжатлар билан келасиз. Ходим ҳужжатларни қабул қилиб, текшириб чиқади, сўнгра биометриядан ўтасиз — бармоқ изларини топширасиз ва суратга тушасиз.

  1. Консуллик йиғими тўлови

Ҳужжатлар қабул қилинганидан кейин BLS виза марказида виза ва сервис тўловлари амалга оширилади. Тўлов миқдори 2 050 000 сўм бўлиб, ўша жойнинг ўзида тўланади ва сизга тўлов квитанцияси берилади — уни паспорт олингунига қадар сақлаб туриш керак.

  1. Виза тайёр бўлиш муддати ва паспорт олиш

Ҳужжатлар топширилгандан сўнг виза бўйича қарор чиқишини кутиш қолади. Ариза ҳолатини BLS визa маркази сайтида квитанцияда кўрсатилган рақам орқали онлайн кузатиш мумкин. Паспорт тайёр бўлганида сизга хабарнома келади ва уни визa марказидан шахсан олиб кетишингиз мумкин.

Визани кўриб чиқиш муддатини ҳисобга олиш муҳим: у 15 кундан 45 календар кунгача бўлиши мумкин. Шу боис ҳужжат топширишни чўзмаслик тавсия этилади. Энг мақбули — сафардан 2 ой олдин, имкон бўлса ҳатто ярим йил олдин топшириш. Бу билан сиз ортиқча стрессдан қутуласиз ва сафарга хотиржам тайёрланишингиз мумкин бўлади.

Нималарни ёдда тутиш лозим?

  • Барча ҳужжатлар ва бронлар реал йўналишга мос келиши лозим;
  • Ёзилиш ва ҳужжат топшириш BLS виза марказида шахсан амалга оширилади;
  • Виза йиғими ўша жойда ҳужжат топширилган куни тўланади;
  • Визани кўриб чиқиш муддати 15-45 календар кунни ташкил этади;
  • Аввалроқ ҳужжат топширган маъқул — сафардан камида 2 ой олдин.

Мавзуга оид