Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда уруш қатнашчиларини дафн этиш учун рекорд маблағ ажратилди
“Верстка” ҳисоб-китобига кўра, 2025 йилда расмийлар РФ ҳарбийлари ёдгорликларига камида 111 млн рубл, Украинада ҳалок бўлганларни дафн қилишга эса 17,8 млн рубл ажратган.
Россия ҳукумати Украинага қарши уруш қатнашчилари шарафига ёдгорликлар барпо этиш, шунингдек қўшни мамлакатга бостириб кириш натижасида ҳалок бўлган россиялик ҳарбийларни дафн этиш учун тахминан 130 миллион рубл ажратган. Бу “Госзакупки” порталидаги шартномалардан келиб чиқади — уларни “Верстка” нашри ўрганган. 23 январ, жума куни чиққан материалда айтилишича, бу — тўлиқ кўламли уруш давомидаги энг юқори кўрсаткич.
Шундай қилиб, 2022 йилда бу каби харидлар умуман амалга оширилмаган. 2023 йилда “Госзакупки” орқали ёдгорликларга 880 минг рубл, дафн маросимларига эса 5,2 млн рубл ажратилган. 2024 йилда бу мақсадлар учун мос равишда 24,5 млн ва 11,8 млн рубл йўналтирилган. 2025 йилда эса “СВО” қатнашчилари учун ёдгорликларга 111 млн рублдан ортиқ, ҳарбий хизматчилар дафнига эса камида 17,8 млн рубл ажратилган.
Нашр қайд этишича, 2025 йилда россиялик ҳарбийларни кўмиш билан боғлиқ шартномалар энг кўп Новосибирск вилоятида, Коми республикасида ва Чукоткада жойлаштирилган. Шу билан бирга, журналистлар таъкидлашича, давлат ва турли ташкилотлар Украинадаги уруш қатнашчиларини дафн қилишга йўналтираётган маблағларнинг фақат бир қисмигина “Госзакупки” портали орқали ўтади.
Урушда Россия томони кўрган йўқотишлар ҳақидаги маълумотлар турлича. НАТО 2025 йил декабрида тўлиқ кўламли ҳужум бошланганидан бери Россия ҳарбийлари орасида ҳалок бўлганлар ва яраланганлар умумий сонини тахминан 1,15 миллион киши, ҳалок бўлганларни эса 250 минг деб баҳолаган. Украина Қуролли кучлари Бош штаби эса урушда 1,2 миллиондан ортиқ россиялик аскар ҳалок бўлгани ёки яраланганини билдиради.
НАТО бош котиби Марк Рютте 21 январ куни Швейцариянинг Давос шаҳридаги Жаҳон иқтисодий форуми (ЖИФ)да чиқиш қилиб, фақат 2025 йил декабрининг ўзида Украинага қарши урушда 30 мингдан ортиқ россиялик аскар ҳалок бўлганини айтган.
Россия Мудофаа вазирлиги ўз йўқотишлари бўйича расмий маълумотларни анча вақтдан бери эълон қилмайди. Шу билан бирга, BBC рус хизмати ва “Медиазона” журналистлари январ ўрталарига келиб урушда ҳалок бўлган 163 мингдан ортиқ россиялик аскарнинг исмма-исм рўйхатини тузишга муваффақ бўлган.
Мавзуга оид
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
18:11 / 12.06.2026
Uzbekistan Airways ёнилғи танқислиги туфайли Ўзбекистондан Россияга айрим парвозларни қисқартиради
17:21 / 12.06.2026
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
09:35 / 12.06.2026