Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент метросида поезд туннелда 13 дақиқа тўхтаб қолди
Бунга туннел ичида ҳаракат хавфсизлигига тўсқинлик қилувчи металл буюм аниқлангани сабаб бўлган. Ҳолат бартараф этилгунча поезд “Пушкин” ва “Ҳамид Олимжон” бекатлари орасида тўхтаб турган.
Фото: Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда Тошкент метросида поезд бекатлар оралиғида тўхтаб қолгани ҳақидаги хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан “Тошкент метрополитени” ДУК расмий маълумот берди.
Маълум бўлишича, 23 январ куни соат 23:31 лар атрофида “Пушкин” метро бекатидан “Ҳамид Олимжон” бекати томон ҳаракатланаётган 10-сонли ҳаракат таркиби туннел ичида ҳаракат хавфсизлигига тўсқинлик қилувчи металл буюм мавжудлигини аниқлаган. Бу ҳақда зудлик билан поезд нозими хабардор қилинган. Ҳаракат низомига асосан контакт релсдан ток узилган ҳолда ходимлар томонидан ҳаракат хавфсизлиги тўлиқ таъминланган.
Ҳолат бартараф этилгунга қадар поезд тахминан 13 дақиқа тўхтаб турган. Йўл тозалангач, поездлар ҳаракати белгиланган жадвал асосида қайта тикланган.
Мавзуга оид
09:51
Тошкентда кучли дорилар ноқонуний муомаласига қарши тезкор тадбирлар ўтказилди
16:30 / 23.01.2026
Президент Ҳастимом маҳалласидаги туристик объектларда бўлди
09:18 / 23.01.2026
Тошкентда қор тозалаш ишларига 230 та махсус техника ва 1 мингдан ортиқ ходим жалб этилди
12:40 / 22.01.2026