Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Канадага 100 фоизлик бож киритиш билан таҳдид қилди
Бундан ташқари, у Канада бош вазири Марк Карнини «губернатор» деб атади.
Агар Канада Хитой билан савдо келишуви тузадиган бўлса, АҚШ Канаданинг барча маҳсулотларига 100 фоизлик бож киритади, деди АҚШ президенти Доналд Трамп.
У Канада Хитой электромобиллари импортини ошириб «катта хато»га йўл қўяётганини айтди.
«Хитой Канадани ғажиб ташлайди, бизнеси, ижтимоий тузилмаси ва ҳаёт тарзини парчалаб, уни ютиб юборади. Агар Канада Хитой билан савдо келишуви тузадиган бўлса, Канаданинг АҚШга олиб кириладиган барча маҳсулотларига зудлик билан 100 фоизлик бож киритилади», — деб ёзди Трамп Truth Social ижтимоий тармоғида.
Бундан ташқари, у Канада бош вазири Марк Карнини «губернатор» деб атади.
«Агар губернатор Карни Канадани Хитой маҳсулотларини АҚШга олиб кириш учун «ўтказиш пункти»га айлантиришни ўйлаётган бўлса, қаттиқ адашяпти», — дея қўшимча қилди АҚШ президенти.
Канаданинг Хитой билан яқинлашуви АҚШ билан савдо божлари ва Гренландия борасидаги қарама-қаршиликлар фонида бошланди. Трамп ўтган йил августида Канада маҳсулотларига нисбатан бож миқдорини 35 фоизга оширганди. Унгача аксарият маҳсулотларга нисбатан бож ставкаси 25 фоиз эди.