Жамият | 19:10
1185
2 дақиқада ўқилади

Германия орзуси | SUBYEKTIV (2-қисм)

Германия – иш бошлаш учун ҳеч қачон кеч бўлмайдиган, исталган ёшда карьера қуриш мумкин бўлган камдан кам давлатлардан бири. Фақат юқори маошлар эмас, кучли ижтимоий ҳимоя ва иқлим миграцияси учун ҳам бутун дунё мухожирлари бу давлатни танлашади. Қайси соҳаларда талаб бор, ўртакашларсиз мустақил иш топиш, фирибгарларни фарқлаш, ойликлар ва солиқлар, ҳаттоки Германияда турмуш қуриш масалалари — бу катта мавзу! 1-қисмда “Германия мўъжизаси” ҳақида кўрсатув тайёрлаган SUBYEKTIV бу сафар Олмонияга кетиш йўллари ҳақида ҳикоя қилади.

Германия ҳақида тайёрлаган кўрсатувимизнинг 1-қисми урушдан енгилган бу давлат қандай қилиб қисқа вақт ичида дунё “иқтисодий мўъжизаси”ни ярата олганига бағишланди. Иккига бўлинган олмон давлати ва икки Кореяни, бугунги Германия билан Марказий Осиёни солиштирдик. Халқни ҳукуматдан устун кўрадиган парламент, кўп қаватли уйда яшайдиган ҳукумат раҳбари, 25 мингга яқин қасрлар, чекланмаган тезлик йўллари, қулай экология ва “советча” Берлин ҳақида жуда қизиқарли маҳлумотларга бой дастур тайёрлаган эдик.

2-қисмда Олмониядаги ўзбекистонликлар у ерга тўғри миграция қилиш бўйича ўз тажрибалари билан бўлишишади.

Кетиш истаги туғилганидан бошлаб у ерларда ишга жойлашишгача бўлган йўл осон эмас. Лекин аниқ мақсад ва тўғри йўналиш иммиграция қийинчиларини енгиллаштиради. Бугунги кўрсатув эса Германия ҳақидаги тасаввурларингизни янада мустаҳкамлайди, деб умид қиламиз. Кўринг, фикрларингизни видео изоҳларида қолдиринг. Кўрсатув ҳаволасини Олмонияга кетиш истагида юрганлар билан улашинг – манфаатли бўлади.

Сценарий муаллифи ва бошловчи Сардорбек Усмоний
Ҳаммуаллиф Иброҳим Самадов
Видеотасвирчи ва монтаж устаси Муҳаммаджон Ғаниев

Мавзуга оид