Жамият | 14:37
6708
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда Тожикистон фуқароси қарз учун гаровга олингани маълум бўлди

Деновда яшовчи шахс тожикистонлик танишига 11 минг доллар қарз берган ва гаров сифатида унинг шеригини олиб қолган. Пуллар ўз вақтида қайтарилмагач, гаровдаги шахсни қийноққа солиб, унга оғир даражада тан жароҳати етказган.

Фото: Видеодан кадр

Сурхондарё вилоятининг Денов туманида Тожикистон фуқаросини тутқунликда сақлаган шахс қамоққа олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

«Денов шаҳрида яшовчи, 1993 йилда туғилган муқаддам судланган шахс Душанбе шаҳрида истиқомат қилувчи, 1993 йилда туғилган Тожикистон Республикаси фуқаросини ноқонуний равишда ушлаб турган.

Аниқланишича, деновлик шахс Душанбе шаҳрида яшовчи 1988 йилда туғилган танишига 11 минг АҚШ доллари берган ва гаров сифатида унинг шеригини Денов шаҳрида олиб қолган», – дейилади хабарда.

Пуллар ўз вақтида қайтарилмаганидан сўнг Тожикистон фуқаросини тутқунликда ушлаб, турли қийноқларга солган ва унга оғир даражада тан жароҳати етказган.

Зўравонга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.

Тайёрлаган:  Азиз Қаршиев

Мавзуга оид