Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
100 минг долларлик криптовалюта товламачилиги: Андижонда жиноий гуруҳ ушланди
Андижон шаҳри ва Олтинкўл туманида яшовчи, 1995, 1998 ва 2002 йилларда туғилган 3 нафар шахс Андижон туманида истиқомат қилувчи, 2004 йилда туғилган фуқарога нисбатан товламачилик содир этганликда гумонланмоқда.
Фото: Видеодан кадр
Маълум қилинишича, улар жабрланувчини автомашинага мажбурлаб ўтқазиб, ўзларини гўёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари сифатида таништирган.
Шундан сўнг, жиноий гуруҳ аъзолари товламачилик йўли билан унга тегишли 100 минг АҚШ доллари миқдоридаги криптовалюталарни ўзлаштириб олиб, эвазига 160 минг қалбаки АҚШ доллари берган.
Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида “сохта ходимлар” қўлга олиниб, уларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми “а” банди ҳамда 176-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
18:07 / 25.01.2026
Наманганда «Эшон» лақабли безори қўлга олинди
13:16 / 22.01.2026
Тошкентда “закладка” билан боғлиқ ҳолат: катта миқдорда гиёҳванд моддалар мусодара қилинди
18:16 / 21.01.2026
Эрдўған Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ва куч тузилмалари раҳбарларини қабул қилди
19:53 / 16.01.2026