Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда йирик миқдорда гиёҳвандлик воситаси сақлаган шахс ушланди
Наркожиноятларга қарши курашиш йўналишида Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида 1950 йилда туғилган, муқаддам судланган фуқаро ўзининг яшаш хонадонида келгусида сотиш мақсадида йирик миқдорда гиёҳвандлик воситасини сақлаб келаётганлиги аниқланди.
Текширув жараёнида жами 20 кг 400 грамм “марихуана” гиёҳвандлик воситаси топилиб, ашёвий далил сифатида белгиланган тартибда расмийлаштириб олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув-тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
10:44
Буви ва набиранинг фожиали ўлими: Андижондаги ЙТҲ қасддан одам ўлдириш дея малакаланиши керак
10:20 / 03.07.2026
Андижонда давлат захирасидаги ерни 160 минг долларга сотмоқчи бўлган фуқаро ушланди
10:00 / 01.07.2026
Андижонда дўпписи ичига 35 минг доллар яширган йўловчи ушланди
16:27 / 26.06.2026