Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЖШШИРни қандай аниқлаш мумкин?
Бу рақамлар тўплами банк, поликлиникада, ишга ёки ўқишга киришда, авиачипта сотиб олиш ёки солиқ тўлашда керак бўлиши мумкин. Хуллас, шахсингизни тасдиқлаш талаб этиладиган ҳар қандай жойда. Қуйида уни қандай аниқлаш мумкинлигини кўриб чиқамиз.
ID-картадаги ЖШШИР
Бу рақам ID-картанинг орқа тарафида номер находится на оборотной стороне в двух местах:
- Shaxsiy raqami/Personal number деган ёзув остида
- Ўнгдаги биринчи сатрдаги 14та рақам
ЖШШИР — Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами. У паспорт маълумотларингизни олиш ва кимлигингизни тасдиқлаш учун керак. У туғилган пайтдан берилади ва бутун умр давомида ўзгартирилмайди.
Паспортдаги ЖШШИР
Паспортда бу рақамни асосий маълумотлар жойлашган иккинчи саҳифада топасиз. У ўнг пастки бурчакда жойлашган 14 та рақам бўлиб, сатрдаги охирги икки рақам ЖШШИРга кирмайди.
ЖШШИРни онлайн аниқлаш
my.soliq сайтида «ЖШШИРингизни аниқланг» хизмати танланиб, паспорт/ID-карта серия ва рақами ҳамда туғилган сана киритилади. Аккаунтга кириш шарт эмас.
ЖШШИРни онлайн тарзда яна қандай аниқлаш мумкин
ЖШШИРни давлат хизматлари сайтларида шахсий кабинетда, айрим банк ва тўлов иловаларида аниқлаш мумкин. Биринчи марта кирилганида паспорт ёки ID-карта маълумотлари, ЖШШИР кўрсатилади ёки рақамли имзодан фойдаланиш мумкин.
Иловаларда бу маълумотларни сақлаб қўйиш ва ПИН-код ёки бармоқ изи орқали очиш мумкин.
Бу сервисларда ЖШШИРни фойдаланувчи тўғрисидаги маълумотлар бўлимидан топасиз.
- OneID — онлайн давлат хизматларида шахсингизни тасдиқлаш хизмати.
- MyID — онлайн давлат хизматларида шахсингизни тасдиқлаш учун илова.
- Тўлов иловалари. Айрим банк ва тўлов иловаларида ҳам ЖШШИРни кўриш мумкин.
- my.gov интерактив давлат хизматлари портали.
- my.soliq.uz - солиқ органларининг электрон давлат хизматлари портали
ЖШШИР тўғрисидаги маълумотномани қандай олиш мумкин
Маълумотномани my.gov порталида «Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами ҳақида маълумотнома олиш» бўлимида олиш мумкин.
Боланинг ЖШШИРини қандай билиш мумкин
Боланинг ва бошқа оила аъзоларининг ЖШШИРини my.gov порталидаги Менинг оилам бўлимида билиш мумкин.
Фарзанд туғилиш гувоҳномаси 2022 йилдан кейин берилган бўлса, ЖШШИРни ушбу ҳужжатда ҳам кўриш мумкин.
Агар ЖШШИРни юқоридаги усуллар орқали аниқлай олмасангиз, паспорт столи ёки давлат хизматлари марказига мурожаат қилинг.
Хулоса
- ЖШШИР ID-карта ва паспортда албатта кўрсатилган бўлади. Бу рақам сизнинг шахсингизни тасдиқлайди.
- Агар ёнингизда паспорт ёки ID-карта бўлмаса, ЖШШИРни онлайн аниқлаш мумкин.
- Оила аъзоларингиз ЖШШИРини my.gov порталининг Оила бўлимида билишингиз мумкин.