Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2025 йилда хорижий инвестиция ва кредитлар 33,5 млрд долларга етди
2025 йил январ–декабр ойларида иқтисодиёт ва ижтимоий соҳани ривожлантириш учун барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан 591,1 трлн сўм асосий капиталга инвестициялар ўзлаштирилди. Бу кўрсаткич 2024 йилга нисбатан 10,5 фоизга ошган.
Миллий статистика қўмитаси қайд этишича, 2025 йилда асосий капиталга киритилган инвестициялар ҳажми 591,1 трлн сўмни ташкил этди. Мазкур ўсиш иқтисодиёт ва ижтимоий соҳадаги янги лойиҳалар ҳамда инфратузилма йўналишларидаги ишлар фаоллиги билан изоҳланади.
Шу даврда янги асосий фондларни яратишга қаратилган асосий капиталга хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажми 33,5 млрд АҚШ доллари ёки 422,1 трлн сўм бўлган. Бу, умумий инвестициялар ҳажмига нисбатан, тахминан 71,4 фоиз улушни ташкил этади.
Иқтисодий фаолият турлари бўйича асосий капиталга хорижий инвестиция ва кредитлар тақсимоти қуйидагича:
- ишлаб чиқариш саноати — 33,2 фоиз;
- электр, газ билан таъминлаш — 17,1 фоиз;
- тоғ-кон саноати — 11,9 фоиз;
- қишлоқ хўжалиги — 9,2 фоиз;
- қурилиш — 6,1 фоиз;
- ташиш ва сақлаш — 5,3 фоиз;
- сув билан таъминлаш ва канализация — 2,1 фоиз;
- соғлиқни сақлаш — 1,7 фоиз;
- ахборот ва алоқа — 1,5 фоиз;
- бошқа фаолият турлари — 11,9 фоиз.
Аҳамиятли жиҳати, хорижий маблағлар асосан ишлаб чиқариш саноати ҳамда энергетика (электр ва газ таъминоти) йўналишларига тўғри келмоқда.
Мавзуга оид
16:04
2025 йилда саноат ишлаб чиқаришида етакчи соҳа — ишлаб чиқариш саноати
15:31
Қўшнилар биринчи ўринда: Ўзбекистонга даволаниш учун келганлар сони 86 мингга етди
11:33
Ўзбекистон дипломатларига экспорт ва инвестиция бўйича янги вазифалар юкланди
16:00 / 26.01.2026