Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳуқуқ-тартибот соҳасига ёш ва талабчан раҳбарлар керак – президент
Президент ҳуқуқ-тартибот соҳасига юқори малакали, ёш ва талабчан раҳбарлар корпуси зарурлигини таъкидлади. Ҳозирда тизимда ёш чегарасидан ўтган 300 дан ортиқ раҳбар хизмат қилмоқда. Улар мураббий ва ўқитувчи ёки маҳаллаларда ёшлар учун устоз сифатида фаолият юритишлари мумкин, деди давлат раҳбари.
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот соҳасига юқори касбий малакага эга, ёш ва талабчан раҳбарлар корпуси кераклигини таъкидлади.
Йиғилишда давлат идоралари ва корхоналарида хавфсизлик учун масъуллар фаолиятини ҳам танқидий қайта кўриб чиқиш вақти келгани қайд этилди.
«Бизга юқори касбий компетенцияларга эга, талабчан ёш раҳбарлар корпуси керак», – деган президент.
Маълум қилинишича, ушбу тизимда хизмат ўташ чегараси полковниклар учун 55 ёш, генераллар учун 60 ёш бўлса-да, ҳозир бу ёшдан ошган 300 дан ортиқ ходим раҳбарлик лавозимида ишламоқда.
Ваҳоланки, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимида раҳбар кадрларнинг барчасининг ёши 50 ёшдан кичик.
Шавкат Мирзиёев раҳбарликка ёш кадрларни қўйиш, пенсия ёшидагиларнинг тажрибасидан мураббий ва ўқитувчи сифатида фойдаланиш ёки маҳаллада ёшларга устозлик қиладиган тизим яратиш муҳимлигини қайд этди.
Мавзуга оид
18:13
Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри ИИББ ҳузуридаги қўриқлаш хизмати фаолияти билан танишди
16:50
Президент аксар спортчилар кўча безорисига айланиб кетаётганидан хавотир билдирди
16:33
«Наркотик учун ойига ўртача 20−25 млн сўм сарфлаяпти» – президент ёшлар орасидаги гиёҳвандлик муаммоси ҳақида
14:49