Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Telegram орқали гиёҳвандлик воситалари савдоси фош этилди
Қўқон шаҳрида ўтказилган тезкор-профилактик тадбирда интернет ижтимоий тармоқлари орқали гиёҳвандлик воситаларини сотиш билан шуғулланган шахслар фаолияти аниқланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Фото: Прокуратура департаменти
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўқон шаҳри бўлими ходимлари томонидан ўтказилган “Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор-профилактик тадбири давомида Telegram мессенжерида канал-бот ташкил этган шахслар фош этилди.
Маълум қилинишича, ушбу шахслар кучли таъсир қилувчи, психотроп ва гиёҳвандлик воситаларини онлайн тарзда сотиш билан шуғулланиб келган. Улар фуқарога таркибида гиёҳвандлик моддалари бўлган 0,92 грамм “Аромо клубника” номли воситани 10,1 млн сўмга сотишга келишган.
Тезкор тадбир жараёнида пул маблағи бошқа фуқаро номидаги пластик картага ўтказилгандан сўнг, гиёҳвандлик воситаларини Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Алишеробод маҳалласи ҳудудидаги ерга кўмиб қўйгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, материаллар терговга тегишлилиги бўйича юборилган.
Мавзуга оид
13:35 / 19.01.2026
Telegram’даги APK файл туфайли фуқаро 55 млн сўмдан айрилди
15:27 / 17.01.2026
Роскомнадзор Telegram’ни қисман блокламоқда
13:51 / 07.01.2026
FT: Россияда Telegram’нинг 500 млн долларлик облигациялари музлатиб қўйилган
13:34 / 02.01.2026