Ўзбекистон | 13:05
881
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Фаластин билан сиёсий мулоқотни кучайтиришга тайёр

2026 йил 27 январ куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Фатҳ ҳаракатининг ижро қўмитаси бош котиби Жибрил Маҳмуд Муҳаммад Ражаб билан учрашув ўтказиб, Ўзбекистон–Фаластин муносабатлари истиқболлари ва ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.

Фото: Telegram / bakhtiyor_saidov

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Фатҳ ижро қўмитаси бош котиби Жибрил Маҳмуд Муҳаммад Ражаб билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда вазир ўзининг телеграм каналида маълум қилди.

Унинг қайд этишича, музокаралар давомида Ўзбекистон ва Фаластин ўртасидаги муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ҳамда истиқболлари муҳокама қилинган. Томонлар сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш ва турли соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш бўйича фикр алмашган.

Шунингдек, Бахтиёр Саидов Ўзбекистон Фаластин халқининг тинчлик, барқарорлик ва изчил тараққиётга эришишга қаратилган интилишларини доимо қўллаб-қувватлаб келаётганини таъкидлаб, Ғазодаги аҳоли равнақи ва фаровонлиги йўлидаги инсонпарварлик саъй-ҳаракатларига кўмаклашишга содиқлик яна бир бор тасдиқланганини билдирган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид