Жамият | 11:35
3696
1 дақиқада ўқилади

Қамчиқ довонида бир нечта автомобил хандаққа тушиб кетди

Кучли қор ёғиши оқибатида Қамчиқ довонида бир нечта автомобиллар йўл четидаги хандаққа тушиб кетди. ФВВ ходимлари махсус техника ёрдамида автомашиналарни чиқариш ва ҳайдовчиларга ёрдам кўрсатиш ишларини олиб борди.

Фото: ФВВ

Қамчиқ довонида об-ҳавонинг кескин ёмонлашиши, жумладан кучли қор ёғиши сабаб йўл ҳаракатида қийинчиликлар кузатилди. Маълум қилинишича, бир нечта автомобиллар йўл четидаги хандаққа тушиб кетган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ФВВ) ходимлари ҳодиса жойида бўлиб, махсус техника орқали автотранспорт воситаларини чиқариб, ҳайдовчиларга амалий кўмак кўрсатди.

Шунингдек, довон бўйлаб йўлда қолиб кетган ёки дам олишга эҳтиёж сезган фуқаролар учун ФВВ томонидан иситиш пунктлари ташкил этилган.

Йўлда музламалар ҳосил бўлишининг олдини олиш мақсадида эса махсус хизматлар томонидан қум-туз аралашмасини сепиш ишлари олиб борилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид