Жаҳон | 12:26
1552
2 дақиқада ўқилади

Россия армияси Запорижжя вилоятига ҳужум қилди: уч киши ҳалок бўлди

Россия дронлари Запорижжя вилоятининг Волнянск шаҳридаги хусусий секторга ҳужум қилди. Вилоят ҳарбий маъмурияти раҳбари Иван Федоров маълумотига кўра, РФ зарбаси оқибатида уч киши ҳалок бўлган. Яна бир киши яраланган.

Фото: Jose Colon/Anadolu Agency/IMAGO

Пайшанба, 29 январга ўтар кечаси Россиянинг Запорижжя вилоятига қилган ҳужуми натижасида уч киши ҳалок бўлди. “Россияликлар Волнянскдаги хусусий секторга дронлар билан зарба берди. Уйлар вайрон бўлди, ёнғинлар келиб чиқди. Афсуски, икки аёл ва бир эркак ҳалок бўлди, яна бир эркак яраланди. Унга зарур барча тиббий ёрдам кўрсатилмоқда”, — деб ёзди Telegram’да вилоят ҳарбий маъмурияти раҳбари Иван Федоров.

Украина Қуролли кучлари Ҳаво кучлари Запорижжяга бошқариладиган авиацион бомбалар учирилгани ҳақида маълум қилди. “Суспільне” телеканали ҳам дронлар ҳужуми таҳдиди фонида Хмелницкий вилоятида портлаш овозлари эшитилгани ҳақида хабар берган.

28 январ тонгида Запорижжя вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбари Россия томонидан ўққа тутиш оқибатида Запорижжяда 12 та турар жой уйи зарар кўрганини маълум қилди, зарбалардан бири кўп қаватли уй ҳовлисига тўғри келган. “Юздан ортиқ квартира ва йигирмата автомобилга шикаст етган”, — деб ёзган Иван Федоров Telegram’да. Олти киши жабрланган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид