Ўзбекистон | 12:40
1883
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Туркияга жўнаб кетди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг таклифига биноан расмий ташриф билан Туркияга жўнаб кетди. Ташриф доирасида Анқара шаҳрида икки давлат раҳбарлари олий даражадаги стратегик ҳамкорлик кенгашининг тўртинчи йиғилишини ўтказади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Анқарада бўлиб ўтадиган олий даражадаги музокараларда Ўзбекистон—Туркия муносабатларини янада ривожлантириш, ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда икки томонлама кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган.

Шунингдек, ташриф дастурига мувофиқ, давлат раҳбари бир қатор гуманитар тадбирларда иштирок этиши назарда тутилган. Ушбу учрашувлар ва тадбирлар икки мамлакат ўртасидаги маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилиши кутилмоқда.

Олий даражадаги стратегик ҳамкорлик кенгаши йиғилиши Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги стратегик шерикликни янги босқичга олиб чиқиш, амалий ҳамкорлик йўналишларини кенгайтириш ва ўзаро муносабатлар динамикасини изчил таъминлаш нуқтаи назаридан муҳим аҳамият касб этади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид