Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Суд: Усмоновнинг FAZ’га қарши даъвоси бўйича қарор ҳали кучга кирмаган
Тадбиркор Алишер Усмонов Германиянинг Frankfurter Allgemeine Zeitung (FAZ) газетасига қарши судда ғалаба қозонди. Ҳамбург ер суди (Landgericht Hamburg) 2026 йил 23 январда чиқарган қарорида Усмонов ҳақидаги FAZ мақоласида келтирилган бир қатор даъволарни туҳмат деб топди ва газетанинг бу баёнотларни тарқатишини тақиқлади.
Фото: imago sportfotodienst/imago images
Суд матбуот хизмати чоршанба, 28 январ куни DW’га даъво қаноатлантирилганини тасдиқлади, бироқ қарор ҳали қонуний кучга кирмаган. Баҳс мавзуси FAZ’да 2023 йил апрел ойида эълон қилинган мақола бўлди.
“Жавобгар (FAZ — таҳр.) катта даражада берилган баёнотларнинг ҳақиқат эканини исботлай олмади”, — дейилади DW сўровига жавобан суд матбуот хизматидан олинган баёнотда.
Тақиқни бузиб, ушбу маълумотларни яна тарқатган тақдирда газетани ҳар бир ҳолат учун 250 минг еврогача жарима кутиши мумкин. Бундан ташқари, жавобгар барча суд харажатларини ҳам тўлаши шарт.