Спорт | 17:49 / 30.01.2026
4467
1 дақиқада ўқилади

Баҳодир Қурбонов ЎФА президентлигига қайта сайланди

Шунингдек, Равшан Эрматов ЎФА биринчи вице-президенти, Одил Аҳмедов эса вице-президент лавозимини сақлаб қолди.

Фото: UFA

30 январ куни Тошкентда Ўзбекистон футбол ассоциациясининг (ЎФА) навбатдаги ҳисобот-сайлов конгресси бўлиб ўтди.

Конгресс якунларига кўра, Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) раиси, генерал-полковник Баҳодир Қурбонов делегатларнинг бир овоздан қабул қилган қарори билан ЎФА президенти лавозимига қайта сайланди. У ушбу лавозимда 2025 йил феврал ойидан буён ишлаб келаётган эди.

Шунингдек, Равшан Эрматов ЎФА биринчи вице-президенти, Одил Аҳмедов эса вице-президент лавозимини сақлаб қолди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов

Мавзуга оид