Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЖССТ Нипаҳ вируси хавфини паст баҳолади ва чеклов қўйишни тавсия қилмади
«Инфекция тарқалишининг минтақавий ва глобал хавфи паст баҳоланмоқда», деб қайд этди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Ҳиндистонда аниқланган Нипаҳ вируси билан касалланиш ҳолатлари туфайли саёҳат ва савдога чекловлар қўйишни тавсия қилмади.
Январ ойида Ғарбий Бенгалия штатида иккита тасдиқланган инфекция ҳолати қайд этилди. ЖССТ маълумотларига кўра, хусусий шифохоналардан бирининг икки нафар тиббиёт ходимига инфекция юққан. Ҳиндистон ҳукумати улар билан яқин алоқада бўлган 200 нафар шахсни кузатди, янги касалланиш ҳолатлари аниқланмади. Мутахассислар вируснинг одамдан-одамга барқарор юқиши аломатларини қайд этмади.
«Инфекция тарқалишининг минтақавий ва глобал хавфи паст баҳоланмоқда», деб қайд этди ЖССТ.
Ташкилот ҳозирги маълумотларга асосланиб, халқаро саёҳатлар ёки савдога чекловлар қўйиш тавсия этилмаслигини таъкидлади.
Нипаҳ вируси камдан-кам учрайдиган, аммо хавфли инфекция бўлиб, ҳайвонлардан одамларга, баъзи ҳолларда эса одамлар ўртасида яқин алоқада юқади. ЖССТ маълумотларига кўра, вакциналар ва махсус даволаш усуллари мавжуд эмас ва турли эпидемияларда ўлим даражаси 40-75 фоизга етган.
Аввалроқ ташкилот Нипаҳ вирусини жиддий халқаро эпидемияларни келтириб чиқариши мумкин бўлган патогенлар рўйхатига киритган эди.
Ҳиндистондан келган хабарлар фонида Қирғизистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳам чегара ўтказиш пунктларида тиббий назоратни кучайтирди.
Мавзуга оид
20:49 / 29.05.2026
Россия Ўзбекистоннинг 10 та корхонасига сабзавот ва меваларни олиб киришни тақиқлади
20:58 / 26.05.2026
Африкадагилар Эбола безгаги тарқалишини жиловлай олмаяпти
22:16 / 25.05.2026
ЖССТ Конгода Эбола эпидемияси назоратдан чиқиб кетгани ҳақида огоҳлантирди
18:24 / 22.05.2026